Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ўзбектелеком” 1 декабргача бўлган даврда интернет сифати пасайиши мумкинлигини маълум қилди

Фото: KUN.UZ
“Ўзбектелеком” 1 декабрга қадар бўлган даврда интернет сифати пасайиши мумкинлигини маълум қилди.
“2018 йилнинг 1 декабрига қадар “Ўзбектелеком” АК Халқаро пакетли коммутация маркази ва маълумотлар узатиш тармоқлари сиғимини кенгайтириш бўйича лойиҳа доирасида тармоқ модернизацияси бўйича техник ишлар олиб борилади. Ушбу даврда интернет хизматларини тақдим этишда сифат пасайиши кузатилиши мумкин”, дейилади компания сайтидаги хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ўзбектелеком” интернет тезлигининг 10 баробарга ошиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берганди.
Мавзуга оид

08:55 / 03.11.2023
“Ўзбектелеком” АКда IPO жойлаштириш доирасида бизнес учрашув ўтказилди

17:32 / 28.03.2023
Ўзбекистонда 5G Аpple смартфонларида

21:39 / 10.03.2023
Ўзбекистонда 5G технологиясини жорий этиш жараёни бошланди

08:09 / 08.02.2023