Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда концлагер собиқ соқчисига айблов қўйилди. У 95 ёшда
Германияда 95 ёшли Ханс Х.га айблов қўйилди, у 1944-1945 йилларда Австрия ҳудудидаги Маутхаузен концлагерида соқчи бўлган.
Прокурорлар уни хизмат вақтида лагерда вафот этган 36 минг 223 кишининг ўлимига алоқадорликда айблашмоқда. Тергов маълумотларига кўра, Ханс Х. лагердаги ўз иши давомида бу одамларнинг ўлимига қисман сабабчи бўлган. «У қотилликнинг барча усуллари ва маҳбусларнинг даҳшатли ҳаёт шароити ҳақида яхши билган», - дея маълум қилишди прокуратурадан.
Суд органлари Ханс Х. судга тортилиши мумкин экани ҳақидаги қарорга келишлари лозим.
Германия қонунлари бевосита нацистлар режими томонидан одамларнинг ўлдирилишида иштирок этмаган, бироқ улар билан ҳамкорлик қилган шахсларни жавобгарликка тортиш имконини беради. Сўнгги йилларда концентрацион лагерларда ишлаган бир неча нафар кекса одамларга айблов қўйилди; улардан икки нафари қамоқ жазосига ҳукм қилинди, аммо улар ҳукм ижросидан аввал вафот этишди.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
12:20 / 27.05.2025
Германия канцлери Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
23:34 / 26.05.2025