Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Керч бўғозига Украинадан қўшимча кемалар, Россиядан самолётлар йўлланди
Украина ҳарбий-денгиз кучларининг 3та кемаси Россия денгиз ҳудудига кириши билан боғлиқ ҳодисада воқеалар ривожланмоқда.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати маълумотига кўра, Украина Керчь бўғози ҳудудига қўшимча кемалар йўллаган.
«Интерфакс» агентлиги хабарига кўра, Украинанинг Бердянск портидан яна иккита кема бўғоз томон йўл олган.
«Киев расмийлари бундай хавфли ва масъулиятсиз қарор қабул қилишдан аввал ўз ҳаракатларининг оқибатларини ўйлаб кўришлари керак. Россия томони барча зарур чораларни кўради», дейилган хабарда.
«Интерфакс» агентлиги Қримдаги манбаларга асосланган ҳолда хабар қилишича, Россия Керчь бўғози ҳудудига бир неча самолёт жўнатган.
«Яриморолда патруллик учун бир неча ҳарбий самолёт ҳавога кўтарилди», дейилган хабарда.
НТВ телеканали репортажида «Қрим устида иккита Су-25 русумли ҳарбий самолётлар парвоз қилгани» айтилган.
Бундан ташқари, Россия ҳарбий-космик кучларининг Ка-52 русумли иккита ҳужумкор вертолёти жанговар ҳолатга келтирилиб, Украина катерлари жойлашган ҳудуд томон учган.
Айни вақтда Россия ҳаво кучлари ҳудудни ўраб олиб, Украина кемалари ҳаракатини кузатиб бормоқда.
«Россия 24» телеканалида айтилишича, айни вақтда Қрим кўприги остидан ўтиш бутунлай ёпилган.
Бундан олдинроқ, 24 ноябрь кунининг биринчи қисмида Украина кемалари - артиллерия билан қуролланган «Бердянск» ва «Никополь» катерлари ҳамда «Яни Капу» номли шатакчи кема Одессадан чиқиб, Россия томонидан аннексия қилинган Қримнинг жанубий соҳиллари яқинида пайдо бўлгани хабар қилинганди.
Россия томони бу кемалар ўз ҳудудига ноқонуний кирганини иддао этди, украиналиклар бу олдиндан огоҳлантирилган ҳолда юриш экани, кемалар режа бўйича Азов денгизидаги Мариуполь портига йўл олганини билдирди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025