Спорт | 17:14 / 25.11.2018
9846
3 дақиқада ўқилади

«Навбаҳор» сафарда «Бухоро»ни енгди, «Насаф» ўз майдонида 2:0 ҳисобини ушлаб қола олмади

Фото: "Бухоро" матбуот хизмати

Суперлигада 31-тур якунланиб бормоқда. Бугун Қўқон, Бухоро ва Қарши шаҳарлари йилда сўнгги марта чемпионат ўйинини қабул қилди.

Муддатидан олдин бронза медали соҳиби бўлиб улгурган «Навбаҳор» бу турда «Бухоро» майдонига сафар қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

«Насаф»-ОКМК ўйинида мезбонлар биринчи бўлимдан кейинги 2:0 ҳисобини сақлаб қола олмай, дуранг натижа қайд этишди. Ваҳоланки, қаршиликларнинг мусобақа жадвалидаги асосий рақиби «Қизилқум» турнинг очилиш ўйинида дуранг ўйнаган, натижада қаршиликларда уларни қувиб ўтиш учун ажойиб имконият юзага келганди.

Сўнгги 4та турдан учтасида ғалаба, биттасида дуранг қайд этган «Қўқон-1912» бу сафар «Сўғдиёна»ни мағлуб эта олмади. Бир-бирини 1 очко ажратиб турган икки клуб ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади.

Эртага бўлиб ўтадиган «Локомотив» - «Пахтакор» ўйини билан 31-турга якун ясалади. Суперлиганинг мавсумдаги сўнгги ўйинлари келаси ҳафта пайшанба-жума кунларига белгиланган.

Суперлига
31-тур, 25 ноябрь
БУХОРО — НАВБАҲОР – 1:2 (1:1)
Голлар: Саламат Қутибаев (45) – Алиев Азам (37), Шерзодбек Каримов (64).
Ҳакамлар: Азиз Асимов, Шохруҳ Аъзамов, Равшан Кападзе, Фирдавс Норсафаров. 
Назоратчи: Ноил Лутфуллин. 
Комиссар: Родион Кондратьев.

НАСАФ — ОКМК – 2:2 (2:0)
Голлар: Бобир Абдухолиқов (19), Ислом Кенжабоев (30) – Шоҳназар Норбеков (59), Владислав Касминин (78).
Ҳакамлар: Валентин Коваленко, Аваз Абдуллаев, Максим Нехочин, Рустам Лутфуллин.
Назоратчи: Сардар Нажафалиев. 
Комиссар: Ойбек Юнусов.

ҚЎҚОН-1912 — СЎҒДИЁНА – 0:0
Ҳакамлар: Виктор Серазитдинов, Тимур Галеев, Александр Сидоров, Тўрабек Суюнов. 
Назоратчи: Дмитрий Роман.
Комиссар: Маъмур Саидқосимов.

23 ноябрь
ҚИЗИЛҚУМ – НЕФТЧИ – 1:1 (0:0)

Голлар: Алишер Саноев (70) - Андрей Сидоров (68)
Амалга оширилмаган пенальти: Геворкян («Қизилқум», 90, ноаниқ)

24 ноябрь
БУНЁДКОР – МЕТАЛЛУРГ – 1:0 (0:0)

Гол: Ҳайдаров (50, пен.)

26 ноябрь, душанба
18:00. Локомотив — Пахтакор

32-турнинг барча ўйинлари соат 18:00да бошланади.
29 ноябрь, пайшанба
Сўғдиёна – Насаф
ОКМК – Қизилқум
Нефтчи – Қўқон-1912

30 ноябрь, жума               
Навбаҳор – Локомотив
Пахтакор – Бунёдкор
Металлург – Бухоро

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид