Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралияда мудраб қолган учувчи қўниш жойидан 50 км ўтиб кетди
Австралиянинг Девонпорт шаҳридан Кинг оролига чартер рейсини амалга оширган учувчи штурвал олдида ухлаб қолиб, қўниши керак бўлган жойдан 46 км учиб ўтиб кетган. Бу ҳақда Australian нашри маълум қилди.
Нашрнинг ёзишича, воқеа 8 ноябрда соат 7лар атрофида юз берган, бироқ бу ҳақда энди маълум бўлди.
Vortex Air авиакомпаниясининг Piper PA-31 Navajo самолёти учувчиси ўша кунга белгиланган 7 та рейсдан биринчисини амалга ошираётган бўлган. Самолёт бешикаст қўндирилган, ҳеч ким жабр кўрмаган.
Шунга қарамай, Австралия транспорт хавфсизлиги бюроси юз берган воқеани “учувчининг меҳнатга лаёқатлиги бузилиши” деб атаб, уни тергов қила бошлаган. Тергов доирасида бюро учувчини сўроқ қилади ва авиакомпания кўрган чораларни текширади.
Vortex Air ижрочи директори Колин Тракер вазиятга изоҳ беришдан бош тортган.
Таъкидланишича, тергов натижалари кейинги йил бошида маълум бўлади.
Мавзуга оид
12:24 / 30.04.2025
АҚШ Австралиянинг Америка танкларини Киевга беришига тўсқинлик қиляпти
21:25 / 28.04.2025
Австралия Украина учун Abrams танкларини етказиб беришни кечиктирди
21:02 / 28.04.2025
Австралиядаги радиостанция ярим йил давомида СИ-бошловчидан фойдаланиб келгани маълум бўлди
01:16 / 24.04.2025