Спорт | 17:28 / 26.11.2018
51580
2 дақиқада ўқилади

Нурмагомедов ким билан жангга қизиқаётганини ошкор қилди

Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) енгил вазн тоифасидаги россиялик чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг маълум қилишича, бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезерга қарши жанг унинг учун UFC жангчиси Тони Фергюсон билан баҳсдан кўра қизиқроқдир.

Фото: AFP

«Ҳам тарих, ҳам пул жиҳатидан, ҳам рақобат жиҳатидан Мейвезер билан жанг анча қизиқроқдир. Одамларга чемпионларнинг қулаши ҳар доим қизиқ бўлиб келган. Кўпчилик нега Мейвезернинг трансляцияларини харид қилади, сабаби унда 50та жанг - 50та ғалаба. Кимдир унга ишқибозлик қилади, кимдир унга қарши. Бизнинг жанг икки карра қизиқ бўлади, сабаби бу умуман мағлубиятга учрамаган икки спортчининг курашига айланади.

Ким қулаши, ким ортга чекинишини билиш қизиқ бўлади. Нафақат ОАВ вакиллари, балки жамоамдаги баъзи йигитлар ҳам мен бу жангда мағлуб бўлишимни айтишмоқда, бу эса қўшимча куч бермоқда. Ҳозир Атлетика комиссияси билан суд тугаши керак, кейин гаплашамиз», - дея айтиб ўтди Нурмагомедов матбуот анжуманида.

Фото: Валерий Шарифулин/ТАСС

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурмагомедовнинг отаси Ҳабиб Макгрегор билан яна жанг ўтказиши мумкин экани ҳақида айтганди.

Мавзуга оид