Жаҳон | 11:05 / 26.11.2018
7347
1 дақиқада ўқилади

Порошенко НАТО бош котиби билан музокаралар ўтказади

Фото: REUTERS

Украина президенти Пётр Порошенконинг маълум қилишича, НАТО бош котиби Йенс Столтенберг билан Азов денгизидаги вазият туфайли музокаралар ўтказиш ниятида. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Унинг қўшимча қилишича, шунингдек, бошқа мамлакатлар етакчилари билан маслаҳатлашувлар 26 ноябрга режалаштирилган.

«Биз Украина тарафдори бўлган бутун жаҳон коалициясига мурожаат қиламиз: саъй-ҳаракатларни бирлаштиришимиз керак», - деди Порошенко. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия БМТ Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишини чақиртиргани хабар берилганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид