Жаҳон | 09:43 / 27.11.2018
32556
1 дақиқада ўқилади

ФХХ украиналик денгизчилар сўроқ қилингани акс этган видеони эълон қилди

Фото: Видеодан кадр

Россия Федерал хавфсизлик хизмати Керч бўғозидаги можарода қўлга олинган украиналик ҳарбий хизматчилар сўроққа тутилгани тасвирланган учта видеони эълон қилди. Видеодаги шахсларнинг исми, лавозимини тасдиқловчи ҳеч қандай маълумот йўқ.

Биринчи сўроқдаги шахс ўзини «Никополь» катери экипажи аъзоси Андрей Драч сифатида таништирган. ФХХ маълумотига кўра, у Украинанинг Хавфсизлик хизмати ҳарбий аксилразведкаси ходими, катта лейтенант саналади.

Иккинчи шахс ўзини «Никополь» катери матроси Сергей Цибизов деб атаган. У Драчнинг сўзларини тасдиқлаган.

Учинчи шахс ўзини Украина ҳарбий-денгиз кучларининг «Юг» ҳарбий-денгиз базаси кемалар таъминоти дивизиони қўмондони, учинчи рангдаги капитан Владимир Лесов сифатида таништирди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина армияси тўлиқ жанговар шай ҳолатга келтирилгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид