Жаҳон | 22:30 / 27.11.2018
22354
2 дақиқада ўқилади

Керчь бўғозида ушланган 24 нафар украиналик денгизчининг 12 нафари ҳибсга олинди 

Фото: ТАСС, Сергей Мальгавко

27 ноябрда Симферополнинг Киев тумани суди Украина ҳарбий-денгиз кучларининг Керчь бўғозида ушланган 12 нафар ҳарбий денгизчисига нисбатан эҳтиёт чораси сифатида 2019 йил 25 январгача ҳибсга олиш ҳукмини чиқарди.

Гап Андрей Оприско, Сергей Цибизов, Юрий Будзило, Владимир Терешченко, Виктор Беспальченко, Владимир Варимез, Михаил Власюк, Богдан Головаш, Сергей Чулиб, Владислав Костишин, Сергей Попов ва Роман Мокряк ҳақида бормоқда.

Суд йиғилиши учта залда ўтган ва уларни 3 судья олиб борган.

Аввалроқ Қрим омбудсмени Людмила Лубина ҳибсга олинганлар Симферополдаги тергов изоляторига олиб борилишларини маълум қилган.

Денгизчиларга Россия Жиноят кодексининг 322-моддаси 3-қисми (олдиндан тил бириктирган ҳолда ёки зўравонлик қўллаб бир гуруҳ шахслар ёки уюшган гуруҳ томонидан чегаранинг ноқонуний кесиб ўтилиши) бўйича жиноий иш қўзғатилган. 

Қолган денгизчиларга нисбатан эҳтиёт чораси 28 ноябрда чиқарилади. 

25 ноябрда россиялик чегарачилар Керчь бўғозида Қора ва Азов денгизлари орқали Одессадан Мариуполга йўл олаётган, Украинага қарашли “Яни Капу” буксири ҳамда “Бердянск” ва “Никополь” артиллерия катерларини ва улардаги 24 денгизчини ушлашганди. Операция вақтида украиналик денгизчилардан 3 нафари яраланган. 

Мавзуга оид