Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АН-2 ҳаво кемалари ДХХ Чегара қўшинларига ўтказилади
Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қуйидагилар тўғрисидаги таклифларига розилик берилди:
а) Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясига:
ҳаво кемалари эксплуатантларига бир марталик парвозларни амалга ошириш;
аэродром атрофидаги парвозлар хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган фаолиятни амалга ошириш учун рухсатномалар беришга оид ваколатларни ўтказиш;
б) Ишчи комиссия томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ, “Махсус авиация ишлари авиакомпанияси” ДУК томонидан фойдаланилаётган АН-2 ҳаво кемаларини ва тегишли авиация мулкини қолдиқ қиймати бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинларига ўтказиш;
в) “Ўзаэронавигация” давлат корхонасига Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудудидан транзит фойдаланишда кўрсатилган аэронавигация хизматлари учун хорижий авиакомпанияларнинг кечиктирилган дебитор қарздорлигини аэронавигация хизматлари кўрсатилгани тасдиқланган вақтдан бошлаб 12 ой давомида ундириш ҳуқуқини бериш.
Мавзуга оид
10:10 / 21.05.2025
“Президент иқтидорли фарзандлари” ташаббуси амалга оширилади
14:06 / 03.05.2025
Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик янада жадаллаштирилади
11:35 / 01.04.2025
Божхона органлари фаолияти самарадорлигини оширишнинг мақсадли кўрсаткичлари белгиланди
14:02 / 16.11.2024