Спорт | 23:10 / 30.11.2018
8027
1 дақиқада ўқилади

Роббен Чемпионлар Лигаси 5-турининг энг чиройли голини урди

«Бавария» яримҳимоячиси Арьен Роббен Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 5-туридан ўрин олган «Бенфика»га (5:1) қарши ўйинда рақиб дарвозасини ишғол этди.

УЕФА сайтида, мухлислар орасида ўтказилган сўровномада унинг голи 1-ўринни эгаллади.

Соврин учун курашда голландиялик футболчи Максвелл Корне («Лион»), Андрей Крамарич («Ҳоффенҳайм») ва Дрис Мертенсни («Наполи») ортда қолдиришга муваффақ бўлди.

Жорий мавсумда Роббен Чемпионлар Лигасида 4та ўйин ўтказиб, 2та гол урган ва 1та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Мавзуга оид