Жамият | 18:26 / 01.12.2018
19687
2 дақиқада ўқилади

Мағлубият инсон ҳаётининг асосий бўлаги

Мағлубиятга сабр қилишдан кўра ғалабага сабр қилиш мушкулроқдир.

Агар инсон ўрта ҳисобда саксон йил умр кўрса, шунинг учдан бирини ҳам ғолиб ҳолда ўтказиши даргумон. Гарчи шундай бўлган тақдирда ҳам умрининг қолган икки қисмини мағлубликда ўтказиши рост. Нега шундай?

Youtube'да кўриш

Аудио версиясини тинглаш

 Ҳунарманд ўз маҳсулотининг қанча вақт хизмат қилишини, вазифасига кўра унга нима мумкин-у, нималар мумкин эмаслигини яхши билади. Чунки у шу маҳсулотнинг ижодкоридир. Оллоҳ таоло Ўзининг санъат намуналари бўлмиш биз инсонларни жуда яхши билади. Бизга нима мумкин, нималар мумкин эмас, имконият даражамиз қанча – бу бизни яратган Зотга аён. Тажриба шуни кўрсатадики, инсон ғолибликдан кўра мағлубликка муносиб хилқат. 

Инсон унутувчидир. У нимадан яралганини, кимлигини тез унутиб қўяди. Шунинг учун ҳам  унинг ғолибликка тоқат қилиши қийин. Бошқача айтганда, ғолиблик инсонга ёт нарса. Мағлублик эса инсоннинг бир бўлаги. Инсон заиф нарсадан – бир томчи сувдан  яралди. Туғилиб, оёққа тургунча энг заифлар –мағлублар қаторида бўлади. Ўртада бир муддат ўзини тетикдек тутган бу инсон озгина вақтдан кейин яна заифлик – мағлублик амрига таслим бўлади. Жони узилгач, қабрга – Ер қаърига заиф, мағлуб ҳолда кўмилади. Мағлублик бандасига хос хислат. Оллоҳ ўз бандасига мувофиқ ҳолатни билувчи Зот. Демак, ўзимизга ярашадиган нарсага даъвогарлик қилишимиз тўғри ишдир.

Заҳириддин Мансур

Мавзуга оид