Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда олимпиада чемпиони бўлган ўсмир қизга Президент совғаси — квартира топширилди
Спортга бўлган эътибор ва яратилган шарт-шароитлардан унумли фойдаланган ёшларимиз халқаро майдонларда ватан байроғини баланд кўтариб, юқори натижаларни қўлга киритиб келишмоқда. Бундай умидли ёшларни муносиб тақдирлаш, мукофотлаш борасида қатор ҳужжатлар қабул қилинган.
Президентнинг 2017 йил 9 мартда эълон қилинган «Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида»ги қарори ижросига мувофиқ, Навоий шаҳридаги «Ёшлар маркази» мажмуасида вилоят ҳокими Қ.Турсунов иштирокида 2018 йил давомида нуфузли ва халқаро спорт мусобақаларда юқори ўринларни қўлга киритган вилоят спортчилари билан учрашув ва давра суҳбати ўтказилди.

Ушбу тадбирда 2018 йил сентябрь-октябрь ойларида Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида бўлиб ўтган Осиё ва Параосиё ўйинларида, 2018 йил октябрь ойида Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес шаҳрида бўлиб ўтган III Бутунжаҳон ўсмирлар олимпиада ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган ҳамда жаҳон, Осиё чемпионат ва кубокларида ғолибликни қўлга киритган Навоий вилоятининг 32 нафар спортчиси, уларнинг мураббийлари турли қимматбаҳо буюмлар билан тақдирланди.
Хусусан, Аргентина давлатида бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида спортнинг оғир атлетика бўйича олтин медал соҳибаси, Навоий ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати ўқувчиси Кумушхон Файзуллаевага вилоят ҳокими томонидан президент совғаси — 2 хонали уй топширилди.

— Бугунги ҳаяжонимни сўз билан ифодалай олмайман, — дейди К.Файзуллаева. — Халқаро мусобақаларда давлатимиз байроғининг баланд кўтарилишига сабабчи бўлган ғолибларнинг барчаси бугунги эътибордан мамнун. Дўстларим номидан келгусида ҳам Ўзбекистоннинг номини дунёга таратиш йўлида астойдил ҳаракат қиламиз, дея ваъда бераман.
Ўз мухбиримиз
Мавзуга оид
09:47 / 17.05.2025
Навоийда вентиляция тармоғи орқали олтин ўғирламоқчи бўлган шахслар ушланди
11:43 / 13.05.2025
Навоийда 55 ёшли аёл ҳужжатларда эркак сифатида қайд этиб келингани аниқланди
11:11 / 06.05.2025
“Тезлик жуда юқори бўлган” – Навоийдаги даҳшатли ЙТҲга изоҳ берилди
18:21 / 09.04.2025