Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда алоҳида турдаги товарларни маркировкалашнинг замонавий усуллари жорий этилади
Ўзбекистон Республикаси президенти “Алоҳида турдаги товарларни маркировкалашнинг замонавий усулларини жорий этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан келтирилган.
Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2019 йилнинг 1 августидан бошлаб, товарлар тоифасидан келиб чиқиб, импорт қилинадиган ва республикада ишлаб чиқариладиган товарларни ҳимояланган белги ва (ёки) нано-молекуляр технологиядан фойдаланган ҳолда мажбурий маркировкалашни босқичма-босқич жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.
Белгилаб қўйилишича:
мажбурий маркировкалаш жорий этилган санадан бошлаб, мазкур қарорнинг иловасида кўрсатилган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маркировкасиз сотиш тақиқланади;
Маркировкаланиши мажбурий бўлган товарлар гуруҳлари рўйхатига янгидан қўшилган товарларни, ушбу товарлар рўйхатга киритилган кундан бошлаб 180 кун мобайнида маркировкасиз сотилишига рухсат этилади;
мазкур қарорга иловада кўрсатилган, шу жумладан, акцизли товарларни маркировкалашга доир хизматларни бевосита маркировкалаш бўйича хизматлар ягона етказиб берувчисидан сотиб олиш хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Давлат божхона қўмитаси ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2019 йилнинг 1 январига қадар қуйидагиларни назарда тутган ҳолда, товарларни ҳимояланган белги ва нано-молекуляр технологиядан фойдаланган ҳолда мажбурий маркировкалаш тартибини ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади:
маркировкалаш бўйича хизматлар етказиб берувчиси, тадбиркорлик субъектлари ва товарларни мажбурий маркировкалашга доир талаблар бажарилиши устидан назоратни таъминловчи органларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини;
маркировкалаш тартиби ва тартиботларини, маркировкалаш, шу жумладан, акцизли маркировкалаш хизматларининг баҳоси ва сотиб олиш тартибини;
маркировкалаш бўйича хизматлар етказиб берувчиси маълумотлар базасидан фойдаланадиган давлат органлари рўйхатини;
маркалар, шу жумладан, акциз маркалари сотилиши ва маркировкалаш бўйича хизматлар кўрсатилиши устидан мониторинг қилиш тартибини.
Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги 2019 йилнинг 1 февралига қадар энг яхши таклифларини саралаб олиш асосида кўрсатиладиган хизматлар ишончлилиги ва сифатини, юқори ҳимояланган даражасини таъминлай оладиган, амалий тажрибага эга бўлган маркировкалаш бўйича хизматлар етказиб берувчисини танлашни, маркировкаланиши мажбурий бўлган товарлар қийматининг сезиларли оширилмаслигини ҳисобга олган ҳолда танлаб олинган етказиб берувчи билан музокаралар ўтказилишини таъминласин, шунингдек, у билан тузилаётган шартнома бутун муддати давомида кўрсатиладиган хизматлар баҳосини қатъий белгилаган ҳолда 5 йилдан 10 йилгача бўлган муддатга шартнома тузади.
Мавзуга оид
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади
13:31 / 29.04.2025