Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда йўқолиб қолган 14 ёшли қиз Нурафшонда топилди
Ички ишлар идоралари ва бефарқ бўлмаган фуқароларнинг жонбозлиги натижасида 29 ноябрда Тошкент шаҳрида йўқолиб қолган 14 ёшли Висола Ғофурова соғ-омон ҳолда топилди.
Маълум қилинишича, қиз йўқолганидан 4 кун ўтиб, яъни 2 декабрда Тошкент вилояти Нурафшон шаҳридаги қариндошлариникида топилган. Номаълум сабабларга кўра, қизнинг ота-онаси фарзандининг қаердалигидан бехабар бўлишган ва уни мустақил излашлари натижа бермагач, ички ишлар идораларига мурожаат қилишган.
Келес шаҳридаги 18-мактабнинг 8-синфида таълим олувчи Висола Ғофурова 29 ноябрда соат тахминан 12ларда Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманида яшовчи қариндошлари уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолганди.