Спорт | 18:45 / 03.12.2018
5300
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон U20 футзалчилари Тожикистондан 7та гол ўтказиб, Осиё чемпионатига чиқолмади

Фото: Uzbekistan FA

Тошкентда футзал бўйича Осиё чемпионати U20 мусобақасининг Марказий минтақа саралаш баҳслари давом этмоқда. 

3-турнинг илк ўйинида Эрон терма жамоаси Афғонистон билан беллашди ва 4:2 ҳисобида ғалаба қозониб, Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Иккинчи ўйинда Ўзбекистон ёшлари Тожикистон билан дуч келди ва 2:7 ҳисобида ютқазиб, шармандали тарзда гуруҳда сўнгги ўринни эгаллади ва Осиё чемпионати йўлланмасидан қуруқ қолди. 

Учинчи йўлланма учун 4 декабрь куни Афғонистон ва Тожикистон футзалчилари куч синашади.

Футзал бўйича Осиё чемпионати U20 саралаши
1 декабрь

Туркманистон – Эрон 3:6
Қирғизистон – Ўзбекистон 3:6  
2 декабрь 
Тожикистон – Қирғизистон 1:6 
Афғонистон – Туркманистон 5:0
3 декабрь 
Эрон – Афғонистон 4:2
Ўзбекистон – Тожикистон 2:7

Гуруҳлар жадвали

4 декабрь 
Учинчи йўлланма учун баҳс
13:00 Афғонистон - Тожикистон

Маълумот учун, ушбу ёш тоифасидаги қитъа биринчилиги 2017 йилда илк марта Таиландда ўтказилган, унда Ўзбекистон 4-ўринни олганди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид