Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон ракета синовларини ўтказиш учун ҳеч кимдан рухсат сўрамаслигини билдирди
Теҳрон ракета синовлари ўтказиш учун ҳеч кимнинг рухсатига муҳтож эмас. Бу ҳақда IRNA агентлигига берган интервьюсида Эрон қуролли кучлари расмий вакили генерал Абулфазл Шакарчи маълум қилди.
"Агарда ўз ракеталаримизни синовдан ўтказиш керак деб ҳисобласак, бунинг учун ҳеч кимдан рухсат сўрамаймиз. Синовни ўтказамиз. Эрон миллий манфаатлари ракета дастурини ривожлантиришни тақозо қилади", деди Шакарчи.
У шунингдек, "Теҳрон ўз ракета салоҳияти ҳақида ҳеч кимга маълумот беришга мажбур эмаслигини", чунки Қўшма Штатлар ҳам "ўзига берилган барча саволларга жавоб қайтармаслигини" айтди.
1 декабрь куни АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Теҳрон БМТ хавфсизлик кенгаши резолюциясига зид равишда баллистик ракета синовини ўтказганини маълум қилганди. Бунга жавобан Шакарчи Эрон ўз мудофаа қобилиятини кучайтириш учун ракета синовларини ўтказишда давом этишини билдирди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
20:49 / 15.05.2025