Жаҳон | 21:19 / 04.12.2018
3294
1 дақиқада ўқилади

Финляндияда дунёдаги илк бошқарувчисиз паром ишга туширилди

Фото: zerkalo.az

Финляндиянинг Турку архипелагида дунёдаги илк бошқарувчисиз паром Falco ишга туширилди. У Rolls-Royce ва Финляндиянинг Finferries компаниялари ҳамкорлигида яратилган.   

Таъкидланишича, Falco автомобилларни ташишга мўлжалланган ва 50 тагача автомобилни таший олади. Унда Rolls-Royce’нинг маҳаллий марказида ишлаб чиқилган автоном технология ўрнатилган. Паром олдиндан белгиланган йўналиш бўйича ҳаракатланади ва йўлида учрайдиган бошқа сузиш воситаларини четлаб ўта олади. Паром сардори ва экипаж аъзолари уни бошқаришда иштирок этмайди.

Паром яратувчиларининг фикрича, янги технологиялар инсон омили таъсирини камайтиришга имкон беради.

Finferries ижрочи директори Матс Русиннинг айтишича, энди аввал имкони бўлмаган жойларда ҳам паром алоқасини йўлга қўйиш мумкин бўлади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид