Спорт | 15:01 / 04.12.2018
9596
1 дақиқада ўқилади

Фото: Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида ғолиб чиққан ўсмирлар Тошкентга қайтишди

4 декабрь куни, 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида ўтказилган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида ғолиб чиққан Ўзбекистон терма жамоаси Туркиядан Тошкентга қайтиб келди. 

Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортда олимпиада ғолибига айланган ёш иқтидор эгаларини тантанали равишда, гуллар ва байроқлар билан кутиб олишди.

Ёш қаҳрамонларни кутиб олиш маросимида Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Қосимов, Миллий олимпия қўмитаси биринчи вице-президенти Назиржон Худойқулов, Ўзбекистон Шахмат федерацияси вакиллари, шахмат бўйича республика мактаби раҳбарияти, шахматчилар, олимпиада ғолибларининг яқинлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

Kun.uz таҳририяти Ўзбекистон терма жамоаси, олимпиада ғолибларининг яқинлари, мураббийлари, шахматчиларни 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида қўлга киритилган тарихий ғалаба билан табриклайди.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид