Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Golden House компанияси HYATT меҳмонхонасида Mirabad Avenue резиденцияси тақдимотини ўтказди
Жорий йилнинг 1 декабрида HYATT меҳмонхонасида Golden House компаниясининг янги уй-жой мажмуаси – премиум-класс тоифасидаги Mirabad Avenue резиденцияси тақдимоти бўлиб ўтди.
Тақдимот муносабати билан меҳмонхонанинг тантаналар зали компания стилистикасида безатилди. Бунда оқ ва олтин ранглар устунлик қилди, холлдаги манзаралар янги комплекс ҳовлиси талқини бўлиб хизмат қилди, меҳмонлар эътиборига эса Mirabad Avenue макети тақдим этилди.
Тадбир бошиданоқ меҳмонларни ёқимли ўзига хос совғалар кутар эди. Маросимнинг очилиши “Голос. Дети” танлови ғолиби, ёш қўшиқчи ҳамюртимиз Сабина Мустаевага топширилган эди. Тадбирни москвалик таниқли шоумен ва бошловчи Александр Белов олиб борди.
Тақдимотда лойиҳага дахлдор йирик ишлаб чиқариш компаниялари вакиллари иштирок этди. Кириш сўзи Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг мамлакатдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Кристофер Алланга берилди. Chapman Taylor Британия архитектура бюроси номидан компаниянинг Москва шаҳридаги офиси директори Рамчандра Кхативада иштирок этди. Golden House компанияси номидан компаниянинг бошқарувчи ҳамкори Шуҳрат Шамсуддинов ва бош менежери Фурқат Ибрагимов қатнашдилар. Ҳамкорлар номидан қуйидаги спикерлар: Thyssenkrupp Elevator компаниясининг савдо бўйича директори Владимир Штоппель, Schüco Ўзбекистон бош директори Мехмет Ўздемир ва Premium Concept бош менежери Бахтиёр Умеркаев иштирок этди. Лидия Ким эса MMG ва Gardenia Group номидан қатнашди.
Спикерлар резиденция фалсафаси юзасидан батафсил сўз юритдилар. Бунда қурилиш бошидан бошлаб тугагунга қадар резиденцияни қуриш босқичлари намойиш этилди. Меҳмонларга резиденциянинг архитектура ва муҳандислик хусусиятларини ҳар томонлама кўриб чиқиш таклиф этилди.
Тантанали тадбир давомида Mirabad Avenue резиденцияси савдоси бошланиши муносабати билан тадбир ҳамкори Samsung Electronics компанияси премиум-класс тоифасидаги QLED TV янги телевизорлар туркумини тақдим этди. Бунда учта телевизор меҳмонлар ва пойтахтликлар ўртасида соврин сифатида ўйналди.
Ғолибларни тантанали мукофотлаш маросими билан фотосуратлар орқали танишиш мумкин.
Қизиқарли воқеаларга бой кечани таниқли тошкентлик ижрочи DJ Minas якунлади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
09:59 / 14.02.2025
Golden House бизнес-классдаги O‘z Makon II турар жой мажмуаси тақдимотига таклиф этади
19:00 / 30.01.2025
Golden House савдо офиси энди Фарғонада!
09:00 / 29.11.2024
Golden House компаниясидан Янги йил олди ярмаркаси: 25% гача чегирмалар
19:00 / 07.11.2024