Жаҳон | 20:50 / 05.12.2018
13208
2 дақиқада ўқилади

«Яндекс» ўзининг илк смартфонини тақдим этди

Фото: РИА Новости / Евгений Одиноков

«Яндекс» компанияси ўзининг илк смартфони – овозли ёрдамчи «Алиса»га эга бўлган «Яндекс.Телефон» смартфонини тақдим этди.   .

Фото: Яндекс

Нархи 17990 рубль бўлган қурилма 6 декабрдан компаниянинг Москвадаги дўконида сотувга чиқарилади. 7 декабрдан эса смартфонни «Бера» онлайн дўкони ҳамда «М.Видео», «Эльдорадо» дўконларида сотиб олиш мумкин бўлади.

«Яндекс» Евросиё иқтисодий иттифоқи ҳудудига «YNDX-000SB» моделидаги «Яндекс.Телефон» смартфонини олиб киришга рухсат олганди. Бу рухсат 2023 йил 25 июнгача амал қилади. Қурилмани Швейцарияда рўйхатдан ўтган Yandex Services AG ишлаб чиқаради. Бу компания аввал «Яндекс.Станция» «ақлли карнайи» ишлаб чиқарган. Смартфон дизайни «Яндекс»да ишлаб чиқилган.

Фото: Яндекс
Фото: Яндекс
Фото: Яндекс
Фото: Яндекс

Қурилма Android операцион тизимида ишлайди. У 8 ядроли процессор, 5,6 дюймли, 2160x1080 нуқтали экран, бармоқ изи сканери билан жиҳозланган ва харидларнинг симсиз тўлови учун NFC технологиясини, «Яндекс.Деньги» ва Google Pay тўлов тизимларини қўллаб-қувватлайди. 

Фото:  РИА Новости / Евгений Одиноков

Гаджет, шунингдек, турли ташкилотлар контакт маълумотларига эга «Яндекс.Справочник» тизимига уланган рақам аниқлагич билан жиҳозланган бўлиб, фойдаланувчига смартфондаги контактлар китобида телефон рақами бўлмаган бирор-бир ташкилотдан қўнғироқ қилинса, у қайси ташкилотдан қўнғироқ бўлганини билади.

Мавзуга оид