Спорт | 14:37 / 05.12.2018
10404
1 дақиқада ўқилади

ФИФА «Миллий» стадиони чимини янгилашга пул ажратади

Тошкентда FIFA Forward дастури бўйича семинар бўлиб ўтди. Унда бир қатор масалалар муҳокама қилинди. Қатнашчиларга  FIFA Forward дастуридан унумли фойдаланиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Фото: ЎФА

ЎФА сайти хабарига кўра, семинар сўнггида ФИФА вакиллари Элиа де Сантис ва Леонард Гретер «Миллий» стадионига ташриф буюришди. Улар янги мавсум олдидан, стадион чимини FIFA Forward дастури орқали янгилаш бўйича босқичма-босқич амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳақида тегишли кўрсатмалар беришди. 

Мазкур лойиҳа бўйича келгусида «Миллий» стадионининг чимини янгилаш ишлари FIFA Forward дастури орқали молиялаштирилиши кўзда тутилган. Шунингдек, ФИФА вакиллари «Миллий» стадион билан яқиндан танишиб, фахрий меҳмонлар китобида ўз тилакларини ёзиб қолдиришди.

Фото: ЎФА
Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид