Спорт | 08:48 / 05.12.2018
20540
1 дақиқада ўқилади

Германияда бокс бўйича уч карра жаҳон чемпиони 47 ёшида вафот этди  

Фото: Getty Images

Германияда таниқли немис боксчиси, иккинчи ўрта вазн тоифасида WBC версияси бўйича уч карра жаҳон чемпиони Маркус Байер 47 ёшида вафот этди.  

Байер 1992 ва 1996 йиллардаги Олимпиадаларда Германия номидан иштирок этган. 1995 йилги жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган. У профессионал боксчилик фаолиятини 2008 йилда Мурод Маҳмудовга қарши жангдаги ғалаба билан якунланган. Боксчи фаолияти давомида 35 та ғалабага эришган, 3 та дуранг қайд қилган ва бир марта мағлубиятга учраган. 2015 йилдан телевидениеда шарҳловчи бўлиб ишлаган.

Собиқ чемпионнинг ўлими сабаби маълум қилинмаган, бироқ шуниси маълумки, Байёр узоқ давом этмаган оғир касалликдан кейин шифохонада вафот этган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид