Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пейжерлар энди тарих бўлиб қолади
Япониянинг энг “кекса” телекоммуникация компанияси Tokyo Telemessage пейжерларга хабарларни етказиш бўйича хизматлар кўрсатишни тўхтатишини эълон қилди.
1968 йилда Nippon Telegraph ва Telephone Public Corp. япон компаниялари матнли хабарларни фойдаланувчилар қурилмаларига йўналтириш бўйича хизматни йўлга қўйганди. Айнан 50 йил аввал шу тариқа пейжерлар пайдо бўлган.
Бу алоқа тури энг чўққига чиққан вақтда операторлар 10 миллионлаб тузилган шартномалар билан мақтана олишган. 1996 йилда Tokyo Telemessage 1,2 млн фаол фойдаланувчидан иборат рекорд даражадаги абонент базасини қайд қилган.

Кичик ўлчамли қурилма 25 йил аввал кўплаб кишилар учун ўзига тўқлик ва муваффақият кўрсаткичи ҳисобланган.
Кейин эса интернет, IM-мессенжерлар ва шуларга ўхшаш алоқа турлари жадал ривожлана бошлади. Уяли алоқа ва смс-хабарлар тобора фаолроқ қўллана бошланди, телефон рақамига боғланган мессенжерлар пайдо бўлди.
Пейжерлар эса тобора камроқ қўллана бошланди, ушбу гаджетларни ишлаб чиқарувчи компаниялар эса уларни ишлаб чиқаришдан 20 йил аввалоқ воз кечишган. Ҳозирда пейжер оз-моз қўлланадиган ягона соҳа – тиббиёт соҳаси ҳисобланади. Чунки пейжер смартфонлардан фарқли, хабар қабул қилиш вақтида халақитлар ҳосил қилмайди ва ўта сезгир тиббий қурилмаларга таъсир қилмайди.
Бугунги кунда пейжерлардан дунёда бор-йўғи 1,5 минг киши фойдаланади. Бундай оз сондаги мижозлар сабабли пейжинг хизматларини кўрсатувчи дунёдаги охирги компания ушбу турдаги хизматларни тақдим қилишни тўхтатишини маълум қилди. 2019 йил сентябрдан пейжер батамом тарихга айланади.
Мавзуга оид
23:03 / 07.02.2025
Нетаняҳу Трампга пейжер совға қилди. Ливандаги операцияга ишора ўлароқ
19:37 / 05.02.2025
Нетаняҳу Трампга иккита пейжер совға қилди
21:07 / 05.10.2024
Emirates йўловчиларнинг самолёт бортига пейжер ва рациялар олиб чиқишини тақиқлади
19:09 / 25.09.2024