Жамият | 14:25 / 05.12.2018
23230
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёдаги меҳмонхонада электр ўчиб-ёниши оқибатида портлаш юз берди

Фото: Pexels

Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида шу йилнинг 4 декабрь куни “Янги шаҳар” МФЙ ҳудудида жойлашган “Турон” меҳмонхонасида электр чироғи ўчиб қайта ёниши оқибатида меҳмонхонанинг ертўласида турган газ баллонидан сизиб чиқиб, тўпланиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, рўй берган ҳодиса оқибатида меҳмонхонанинг биринчи қаватидаги эшик ва деразаларнинг ойнаси синиб зарар кўрган. Жароҳат олганлар йўқ. 

Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид