Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда тўрт киши ис газидан заҳарланиб вафот этди
Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан олинган маълумотга кўра, 2018 йил 4 декабрь куни соат 10:30ларда Ғаллаорол тумани «Молтоб» ҚФЙда истиқомат қилган 2 нафар хамда «Мирзабулоқ» ҚФЙда истиқомат қилган 2 нафар фуқаро ис газидан заҳарланиб вафот этган.
ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра, улар қўлбола усулда тайёрланган иситиш печидан газдан хавфсиз фойдаланиш қоидаларини бузган ҳолда фойдаланишган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда яна саккиз киши ис газидан заҳарлангани хабар берилганди.
Ундан аввал Сирдарё ва Жиззахда беш киши ис газидан заҳарланганди.
Мавзуга оид
17:03 / 22.05.2025
«Абдуназаровни мажбурий келтириш чоралари кўрилмоқда» – ИИБ юк машиналарига доир фирибгарлик ҳақида
20:44 / 21.05.2025
Танзила Норбоева Жиззахда коррупция ҳолатлари бўйича танқидий йиғилиш ўтказди
17:58 / 21.05.2025
Трактордан “Камаз”гача: Жиззахда одамлар кутилмаган усулда чув тушириб кетилмоқда
09:27 / 15.05.2025