Фан-техника | 15:34 / 06.12.2018
10858
2 дақиқада ўқилади

АҚШда ҳайдовчисиз такси хизмати йўлга қўйилди

Google’нинг Waymo шўъба компанияси АҚШнинг Феникс шаҳрида Robotaxi хизматини расман йўлга қўйди. Дастлаб бу хизмат бир неча юз киши учун жорий этилган бўлиб, кейинги бир неча ой давомида синовдан ўтказилган, аҳоли бу хизматдан бепул фойдаланган эди. Эндиликда такси хизмати пуллик бўлди, маълум қилинишича, тарифлар Uber такси хизмати даражасида бўлади. 

Фото: Waymo

Мижозлар илова орқали таксига буюртма беришлари мумкин. Машинага уч нафар катта ёшли одам ва бир нафар бола жойлашади. Илова орқали керакли йўналишни кўрсатиш ва йўлкира нархи ҳамда қанча вақтда етиб бориш ҳақидаги маълумотни кўриш мумкин. Бирор савол туғилса, йўловчи оператор билан боғланиши мумкин бўлади.

Waymo компанияси Google’нинг роботлашган автомобиллар яратиш лойиҳаси асосида пайдо бўлган. Waymo айни пайтда ҳайдовчисиз буюртма ва юкларни етказиб бериш хизмати устида иш олиб бормоқда.

Фото: Waymo
Фото: The Verge

 

Фото: The Verge
Фото: The Verge
Фото: The Verge
Фото: Waymo

Мавзуга оид