Ўзбекистон | 19:15 / 06.12.2018
6907
3 дақиқада ўқилади

“Биз коррупцияга қаршимиз” мегатанловининг ғолиб ва совриндорлари эълон қилинди

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган “Биз коррупцияга қаршимиз” мегатанловининг ғолиб ва совриндорлари эълон қилинди.

Раҳим Мирманов “Болаларнинг янги ўйини” номли ижтимоий ролик учун олий соврин соҳиби деб топилди.

Шунингдек, қуйидаги номинацияларда ҳам ғолиб ва совриндорлар аниқланди:

“Энг яхши блогпост учун” номинациясида

1-ўрин: Ғайрат Юлдошев – ижтимоий тармоқларда эълон қилинган “Икки қўлдан чиқаётган қарс”, “Мантиқсиз мантиқ”лар”, “Коррупцияни урчитаётган имтиёзлар” каби туркум блогпостлари учун;

2-ўрин: Азиза Қурбонова – “Ўзи нима гап?” лойиҳаси учун;

3-ўрин: Фозил Жабборов – “Чидагин болам-а, чидагин!” блогпости учун.

“Энг яхши журналистик материал учун” номинациясида  

1-ўрин: Азиза Баҳодирова – “На посту” газетасида чоп этилган “Начинается все одинаково” таҳлилий мақоласи учун;

2-ўрин: Холида Файзиева – “Ҳуррият” газетасида эълон қилинган “Қуш фалсафаси. Ҳатто гўрков ҳам таъмагир” номли таҳлилий мақоласи учун;

3-ўрин: Адҳам Арслонов – “Маҳалла” телеканалидаги “Фикрлар чорраҳаси” теледастури учун.

Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари ўртасида “Энг яхши иншо учун” номинациясида  

1-ўрин: Машҳура Юсуфжонова – Наманган вилояти Чуст туманидаги 3-мактабнинг 10-синф ўқувчиси;

2-ўрин: Ҳилола Мамадиёрова – Тошкент вилояти Бекобод енгил саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси;

3-ўрин: Маҳлиё Абдуҳакимова – Навоий давлат кончилик институти академик лицейи ўқувчиси.

Олий ўқув юртлари талабалари ўртасида “Энг яхши иншо учун” номинациясида 

1-ўрин: Синдор Ҳамроқулов – Тошкент давлат юридик университети магистранти;

2-ўрин: Зулқумар Қалбаева – Бердақ номидаги Қорақалпоғистон давлат университети талабаси;

3-ўрин: Давронбек Қурбонов – Навоий давлат педагогика университети талабаси.

Барча ғолиб ва совриндорлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Шунингдек, “Энг яхши иншо” йўналишида ғолиб бўлган иштирокчи таълим олаётган Наманган вилояти Чуст туманидаги 3-мактаб ҳам моддий-техник базасини янада яхшилаш мақсадида 10 миллион сўм пул мукофоти билан рағбатлантирилди.

Аввалроқ Адлия вазирлиги томонидан билимдон фуқароларни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган танлов ғолиби Малайзияга икки кишилик йўлланмани қўлга киритгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид