Жаҳон | 20:05 / 08.12.2018
47959
2 дақиқада ўқилади

Энг кўп қидирилувчи наркобарон юзини тўлиқ ўзгартирди, аммо овози панд берди

Фото: EPA

Колумбиялик наркобарон Хуан Карлос Рамирес Абадия ҳибсга олинишдан қочиш учун кўплаб пластик операцияларни бошдан ўтказганини тан олди. У узоқ вақт полицияни “лақиллатиб” юришга муваффақ бўлган, бироқ аввалгидек қолган овози унга охир-оқибат “панд берган”.

Наркобарон Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳри яқинида ушланган. Шимолий водий картели етакчиси дунёда энг қидирилувчи жиноятчилардан бири бўлган. АҚШнинг гиёҳванд моддалар тарқатилишига қарши курашувчи бошқармаси унинг яширинган жойи ҳақидаги маълумот учун 5 млн доллар мукофот пули ваъда қилган. Шунга қарамай, жиноятчи узоқ йиллар яшириниб юришга муваффақ бўлган.

Абадиянинг тан олишича, у ўз қиёфасини пластик операциялар ёрдамида таниб бўлмас даражагача ўзгартирган. У жағи, кўзлари, бурни, қулоғи ва ёноқларини тўлиқ ўзгартирган. Уни эски суратлари бўйича топиб бўлмаган, бироқ у яширинган жойини тарк этмасликка ҳаракат қилган ва у ердан туриб наркобизнесини бошқарган. Охир-оқибат полиция жиноятчи телефон қўнғироғини амалга оширганда унинг изига тушишга муваффақ бўлган, чунки овози юзидан фарқли ўлароқ, ўзгаришсиз қолган. 

Жиноятчи АҚШга экстрадиция қилинган. У ўзининг гиёҳванд модддалар сотиш ва кўплаб қотилликларни ташкиллаштиришда айбдорлигини тан олган. Унга 30 йиллик қамоқ жазоси тайинланди. 

Мавзуга оид