Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Республика турнирида ғолиб чиққан самарқандлик ёш футболчилар тақдирланишди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси қошидаги болалар ва ўсмирлар футбол академияларининг 2003 йилда таваллуд топган ўсмирлар гуруҳлари ўртасида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган республика турнирида Самарқанд вилояти футбол ассоциацияси футбол академияси ўсмирлари ғолибликни қўлга киритишган эди.
«Миллий» стадионда уларга олтин медаллар ва кубоклар топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллик байрами арафасида Самарқанд шаҳридаги футбол академиясида мураббий У.Қобилов бошчилигидаги ғолибларга дипломлар ва эсдалик совғалари топшириш маросими бўлиб ўтди.
Мукофотларни Самарқанд вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти Ш. Сайфуллаев, вилоят болалар ва ўсмирлар футбол академияси директори В.Гуршумов ва бошқа таниқли футбол арбоблари топширишди.


Тадбирда ёш футболчиларнинг ота-оналари ҳам иштирок этишди ва мукофотлар топширилганидан сўнг у ўзига хос байрамга айланиб кетди.

Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025