Спорт | 20:29 / 10.12.2018
7433
2 дақиқада ўқилади

Тошкент ҳарбий округи жамоаси регби-15 бўйича Ўзбекистон чемпионатида ғолиб бўлди

Жорий йил ноябрь-декабрь ойларида эркаклар ўртасида регби-15 бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. 

30 ноябрь куни бошланган беллашувларнинг финал баҳси кеча, 9 декабрь куни Тошкент ҳарбий округи ҳамда Шарқий ҳарбий округи жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Унда юқори савиядаги ўйинини намойиш эта олган Тошкент ҳарбий округи жамоаси ғолибликни қўлга киритиб, чемпионликка эришди.

Таъкидлаш жоизки, регби-15 спорт турида ҳарбий жамоалар бир неча бор мамлакат миқёсидаги ўйинларда ғалаба нашидасини суришган. Ўтган йили ушбу спорт турида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ вакиллари биринчи ўринни қўлга киритган. 

2017 йилдан бошлаб Мудофаа вазирлигида олимпия спорт турига кирган регби-7 га бўлган қизиқиш ҳам ошмоқда. Жумладан, бу йилги республика чемпионатида Шарқий ҳарбий округи жамоаси ғалабага эришди. 

Чемпионат ғолиб ва совриндорлари кубок, диплом ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Чемпионатда Тошкент ҳарбий округи, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти, Қуролли Кучлар академияси, Мудофаа вазирлиги спорт клуби, Марказий, Шарқий ҳарбий округлари, Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ жамоалари куч синашди.

Мавзуга оид