Ўзбекистон | 16:05 / 10.12.2018
4961
2 дақиқада ўқилади

UZINFOCOM домен номларини рўйхатга олиш фаолиятини тўхтатди

Фото: Fotolia

«Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор UZINFOCOM» МЧЖ UZ зонасида домен номларини рўйхатга олиш ва янгилаш бўйича ўз фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда интегратор сайтида маълум қилинди. 

«Ягона интегратор UZINFOCOM» томонидан рўйхатдан ўтган домен номларининг эгалари хоҳишларига кўра, ўз домен номларини UZ зонасининг расмий рўйхатдан ўтказувчисига ўтказишлари мумкин», дейилади сайтда жойлаштирилган хабарда.

Қайд этилишича, ушбу ечим «Ягона интегратор UZINFOCOM» МЧЖ рўйхатга олувчилар ва UZ домен администрацияси ўртасида аниқ тақсимланган вазифани бажариш, рўйхатга олувчилар рақобатдош тармоқларини ривожлантириш, домен номларини рўйхатга олиш ва қўллаб-қувватлаш хизматларини марказлаштирмаслик, рақобат муҳитини таъминлаш, бозорда тақдим этилаётган хизматларнинг сифатини ва домен номларини рўйхатга олиш, .UZ ҳудудининг асосий реестрини техник жиҳатдан қўллаб-қувватлашни яхшилашга ёрдам беради.

Статистикага кўра, айни вақтда миллий домен ҳудуди .uz ҳудудида фаол доменлар сони 64 мингдан ортиқ.

Мавзуга оид