Жаҳон | 12:22 / 11.12.2018
33212
2 дақиқада ўқилади

Россия АҚШ сув ости кемаларини «кўриш» қобилиятини йўқотди

Фото: Greg Baker / Reuters

«Россия ҳарбий денгиз кучлари АҚШнинг паст шовқинли ҳарбий сув ости кемаларини топиш ва назорат қилиш имкониятига эга эмас», деб ёзган «Независимой газета»да захирадаги 3-ранг капитани Максим Климов

Ҳарбий экспертнинг фикрича, сўнгги йилларда денгиз ҳудудларини назорат қилувчи самолёт ва вертолётлар анча эскирган ҳамда АҚШнинг шундай учиш мосламаларидан сезиларли даражада ортда қолмоқда. Хусусан, тўғридан-тўғри вазифаси сувости кемаларини аниқлаш бўлган Ка-27М вертолёти ғарб вертолётлари билан рақобат қила олмайди.

Бунинг сабаби сифатида капитан Климов узоқ йиллар давомида соҳага етарли эътибор қаратилмагани, эскирган технологиялардан фойдаланиб келинаётганини кўрсатган.

«Россия флоти айни пайтда разведка авиациясисиз қолди. Ҳозирги кунда сув ости кемаларини аниқловчи самолётлар мунтазам учмайди, уларнинг сони ниҳоятда кам, ҳар бир разведка жуда қимматга тушмоқда. Қолаверса, уларнинг даврий режа асосида учишидан одатда «ҳамкорлар» хабардор бўлишади ва табиийки яширинишади. Шу тарзда разведка режаси барбод бўлади»,деган эксперт.

Климов аввалги чиқишларида Россия флоти кечиктириб бўлмас ислоҳотларга муҳтожлигини билдирганди. Шунингдек, жорий йилнинг октябрь ойида АҚШ ҳарбий самолётлари Россия атом сув ости кемаларини осонлик билан аниқлай олаётгани маълум қилинган, 2017 йилда эса рус флоти мамлакатни ҳимоя қила олмаслиги тан олинганди.

Мавзуга оид