Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик шахматчи заиф эшитувчилар ўртасидаги халқаро турнирда ғолиб бўлди
Алмати шаҳрида тезкор шахмат бўйича заиф эшитувчилар ўртасида халқаро мусобақа ташкил қилинди, деб хабар беради Миллий олимпия қўмитаси ахборот хизмати.
Турнир швейцарча тизимда ташкил этилди ва 9 раунддан иборат бўлди. Унда Ўзбекистон, Қирғизистон, Беларусь ва Қозоғистондан 33 нафар спортчи иштирок этди. Мукофот жамғармаси эса 350 минг тенгега тенг бўлди.
Мусобақада ўзбекистонлик FIDE устаси Сирожиддин Зайниддинов 9 имкониятдан 7,5 очко жамғарди ва ғолибликни қўлга киритди. Мезбон спортчи Амангелди Науризгалиев иккинчи бўлган бўлса, кучли учликка қирғизистонлик Эдуард Ким якун ясади.

Маълумот учун, икки карра жаҳон чемпиони ҳисобланувчи Сирожиддин 2018 йил заиф эшитувчилар ўртасида Буюк Британияда ўтказилган очиқ мусобақада ҳам ғолиб бўлганди. Шунингдек, шу йил ёзда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев унга Тошкент шаҳридан уй совға қилган.

Мавзуга оид
17:50 / 21.05.2025
Магнус Карлсен дунё бўйича 143 минг шахматчи билан онлайн ўйин ўтказди
20:52 / 26.03.2025
Украиналик гроссмейстер ғирромлиги учун 3 йилга дисквалификация қилинди
11:56 / 28.02.2025
Шахмат бўйича 10-жаҳон чемпиони Борис Спасский вафот этди
00:38 / 11.02.2025