Урганчда яна ток ўчиб қолди. Ичимлик суви ҳам йўқ
Хоразм вилояти маркази Урганч шаҳрида 12 декабрь куни соат 21:00дан бошлаб электр энергияси, 13 декабрь соат 5:00дан бошлаб эса сув таъминотида узилиш кузатилмоқда.
Урганч шаҳар электр тармоқлари корхонаси ходимининг Kun.uz мухбирига берган маълумотига кўра, «Хоразм» нимстанциясида юз берган авария натижасида шаҳар электр энергиясидан узилиб қолган. Айни пайтда, нимстанцияда авария ҳолатини бартараф қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Туямўйин-Урганч МСҚФБ ДУК маъмурияти хабарига кўра, Урганч шаҳар магистрал сув қувурларида реконструкция ишлари олиб борилаётгани муносабати билан техник сабабларга кўра Урганч шаҳри ва Урганч туманида сув таъминоти тўхтаган.
Ичимлик суви таъминотидаги узилиш 13 декабрь куни соат 05:00дан тунги 24:00га қадар давом этади.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 25-26 ноябрь кунлари ҳам Хоразм вилоятида ток ўчиб қолганди. 26 ноябрь куни кун давомида Хоразм вилоятининг нафақат туманларида, балки вилоят маркази Урганчда ҳам электр таъминоти бўлмагани оқибатида савдо ва пулли хизмат нуқталарида терминаллар ишламаган, захира генераторлар ўрнатилмаган аксарият банкларда тўловлар ўтмаган, бутун бошли текстиль фабрикалари, озиқ-овқат ишлаб чиқариш цехлари фаолиятини тўхтатганди.
Мавзуга оид
10:31 / 15.11.2024
Урганч ва А380 трассаси ўртасидаги 81 км йўл реконструкция қилинади
21:21 / 13.11.2024
Урганчга Хитойдан 30 дона замонавий автобус олиб келинди
15:37 / 07.11.2024
Хоразмда кийим-кечак бозорида ёнғин содир бўлди
20:55 / 02.11.2024