Жамият | 23:36 / 14.12.2018
10551
2 дақиқада ўқилади

Урганч шаҳридаги 4та ички ишлар бўлимларига хизмат автомашиналари топширилди

Ички ишлар органларини халқ манфаатлари учун хизмат қилишини, ҳамда фуқароларнинг ички ишлар органларига қиладиган мурожаатлари ўз вақтида ва қонуний ҳал этилишини таъминлаш мақсадида, бундан бир йил олдин ҳуқуқий экспримент тариқасида Урганч шаҳар Ички ишлар бўлими негизида Урганч шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, шу билан биргаликда шаҳардаги 4та секторда 4та ички ишлар бўлимлари ташкил этилган эди.

Урганч шаҳри ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида олиб борилаётган ишларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида, 2018 йилнинг 14 декабрь куни Урганч шаҳридаги 4та ички ишлар бўлимларининг ҳар бирига Nexia-3 хизмат автомашиналари хизматда фойдаланиш учун топширилди, деб хабар беради Хоразм вилояти ИИБ матбуот хизмати.

Тантанали тарзда бўлиб ўтган ушбу тадбирда Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи полковник Ш.Н.Раҳмонов иштирок этди ва ходимлар учун яратилаётган бу каби қулайлик ва ғамхўрлик иш фаолияти жараёнида ўзининг ижобий самарасини бериши лозимлигини, бунинг учун ҳар бир ходим халқ манфаатларини ҳар нарсадан устун қўйишлари кераклигини, хизмат автомашиналарининг ён томонига «Халқ манфаатларига хизмат қилиш - муқаддас бурч» шиорининг битилганлиги ҳам бежизга эмаслигини уқтириб ўтди.

Мавзуга оид