Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа Иттифоқи Brexit шартларини қайта кўриб чиқишдан бош тортди
Европа Иттифоқи Brexit бўйича эришилган келишувни Буюк Британияга тушунтиришга тайёр, бироқ уни қайта кўриб чиқмайди. Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер Европа Иттифоқи саммити натижаларига кўра маълум қилди.
“Биз келишилганларга баъзи тушунтиришларни қўшишимиз мумкин. Бироқ келишув қайта кўриб чиқилмайди”, деб айтган Юнкер.
13 декабрда Брюсселда Европа Иттифоқи давлатлари етакчиларининг дастлаб Британия билан 28 та давлат форматидаги, кейин эса Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй иштирокисиз саммити бўлиб ўтди.
Лондон ва Брюссель октябрда кўп сонли музокаралардан кейин Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши шартларини белгиловчи келишув матни бўйича келишиб олишганди.
Келишувда айтилишича, яхшироқ келишувга эришилмаса, Шимолий Ирландия ҳам Бирлашган Қироллик, ҳам Европа Иттифоқи божхона ҳудудлари таркибига кирувчи алоҳида ҳудудга айланади. Яъни Буюк Британия ва Европа Иттифоқи Шимолий Ирландия учун махсус божхона қонунчилиги бўйича келишиши ҳамда товарлар ҳаракати устидан назоратни биргаликда амалга ошириши зарур бўлади. Шунингдек, Буюк Британия Шимолий Ирландиядан қиролликнинг бошқа ҳудудларига етказилувчи товарларни текширишига тўғри келади.
Мавзуга оид
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
15:45 / 27.05.2025
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни АҚШ билан биргаликда қўлламоқчи
11:50 / 26.05.2025