Жаҳон | 14:27 / 15.12.2018
8101
2 дақиқада ўқилади

Араб парламенти Сурияни Араб давлатлари лигасига қайтаришга чақирди

Фото: РИА Новости / Михаил Алаеддин

Араб парламенти Араб давлатлари лигасини (АДЛ) Сурияни аъзолиги тўхтатиб қўйилганидан етти йил ўтиб, ташкилотга қайтаришга чақирди. Бу ҳақда парламент баёнотида айтилган.

«Араб парламенти АДЛ кенгаши, барча умумараб ташкилотларини иш бошлашга ҳамда Сурияни араб дунёсига қайтариш бўйича мувофиқлашган ҳолда ҳаракат қилишга чақиради», - дейилади ҳужжатда.

Суриянинг АДЛдаги аъзолиги 2011 йил ноябрь ойида, ҳукумат кучлари ва қуролланган мухолифат тузилмалари ўртасидаги тўқнашувлар туфайли музлатиб қўйилганди. Шу билан бирга, қатор араб давлатлари Дамашқдан ўз элчиларини чақиртириб олишди.

АДЛга асос солган давлатлардан бири бўлган Сурия бу вақтга қадар ташкилот ишида иштирок этмади. Шу билан бирга, АДЛ Суриядаги вазиятга ечим топиш бўйича музокараларда деярли қатнашмади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пентагон Туркияга Сурия бўйича эслатма билан чиққанди.

Пентагон вакили Шон Робертсоннинг маълум қилишича, Сурия шимоли-шарқидаги турк ҳарбийларининг бир томонлама ҳаракатлари «қабул қилиниши мумкин эмас». 

Мавзуга оид