Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Facebook’га миллиард долларлик жарима таҳдид соляпти

Фото: Alamy
Facebook фойдаланувчилар маълумотларининг махфийлиги бузганлиги сабабли миллиард долларлик жаримага тортилиши мумкин. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Европа қонунчилигига риоя этилишини кузатувчи Ирландиянинг маълумотлар ҳимояси бўйича комиссияси компанияга нисбатан суриштирув ишларини бошлади.
Европада амалда бўлган, маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги Умумий регламентга кўра, қоидабузар компания 23 млн долларгача ёки йиллик даромаддан 4 фоиз бўлган миқдорда жарима тўлайди: қайси пул кўплигига қараб.
Қайд этилишича, Facebook’нинг 2017 йилдаги даромади тахминан 40 миллиард долларни ташкил қилган. Шу тариқа, компания агар 2018 йилда даромад шу даражада қолса, 1,6 миллиард доллар миқдорида жарима тўлаши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Австралия Google ва Facebook фаолиятидан ташвишга тушиб қолганди.
Мавзуга оид

00:59 / 14.05.2025
Имтиҳонга кеч қолган талаба авиакомпанияни судга бериб, унда ютиб чиқди

19:33 / 02.05.2025
TikTok Европада 530 млн евро жаримага тортилди

17:25 / 02.04.2025
Автобусда йўл ҳақини тўламаганларга рейд бошланди, 56 киши жаримага тортилди

14:56 / 01.04.2025