Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Остона аэропортида қор қоплони кўринишидаги самолёт тақдим этилди. Нархи - 34 млн доллар
Нурсултон Назарбоев халқаро аэропортида Embraer 190-E2 янги самолёти тақдим этилди. Ноёб авиалайнер, биринчи навбатда, дизайни билан эътиборни жалб қилади. Самолёт фюзеляжининг бурун қисми қор қоплони тасвири билан безатилган, дея хабар қилмоқда «Астана» телеканали.
«Эйр Астана» шу тарзда бутун дунёга ноёб ҳайвонларнинг йўқолиши ҳақида мунтазам равишда эслатмоқчи. Режага кўра, янги самолётлар нафақат Қозоғистон бўйлаб, балки Россия, Марказий Осиё, Кавказ ва Хитойга ҳам парвоз қилади.
Самолётнинг биринчи парвози 19 декабрда Остона - Олмаота йўналиши бўйича амалга оширилади, дея айтиб ўтди авиакомпания президенти Питер Фостер.
Лайнернинг қиймати - 34 миллион доллар. Ишлаб чиқарилган мамлакат - Бразилия. Келгуси йилларда авиакомпания парки яна тўртта самолёт билан тўлдирилади.
Аввалроқ, компания янги самолёт яхшиланган аэродинамикага эга катта қанот, янги борт ускуналари ва такомиллаштирилган двигателларга эга экани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
23:17 / 22.05.2025
АҚШда енгил моторли самолёт ҳалокатга учради. Қурбонлар бор
17:17 / 14.05.2025
Трамп Қатар томонидан совға қилинадиган қаср-самолётни Пентагонга топширади
23:29 / 13.05.2025
Хитойда йўловчи тоза ҳаводан нафас олиш учун самолётнинг авариявий эшигини очиб юборди
23:57 / 09.05.2025