Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенатда ҳарбий хизматчилар масаласи кўтарилди. Бош вазирга сўров юборилади
Олий Мажлис Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлисида сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповга шартнома асосида ҳарбий хизматга кириш ва уни ўташга оид қонун ҳужжатлари ижроси ҳолати ҳамда соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти юзасидан парламент сўрови юбориш тўғрисидаги масалани кўриб чиқди.
Қайд этилишича, жойларда ўтказилган ўрганишлар, аҳоли билан мулоқот ва уларнинг мурожаатлари натижасида контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш, хизмат муддатини узайтириш ва хизматдан бўшаш билан боғлиқ бир қатор муаммолар борлиги аниқлангани парламент сўрови юбориш заруратини юзага келтирган.
Шунингдек, сенаторлар ҳарбий хизматга киришда турли бюрократик тўсиқлар мавжудлиги, собиқ ҳарбий хизматчилар ва пенсия олиш ҳуқуқини берадиган стажга эга бўлмаган ҳарбий хизматчиларнинг бандлигини таъминлаш ва жараён тартиб-таомиллари ошкора эмаслиги масаласини ҳам кўтариб чиқишди.
Муҳокама этилган масала бўйича сенаторлар якдил қарорга келишди ва Бош вазир Абдулла Ариповга парламент сўрови юбориш қарори маъқулланди.
Мавзуга оид
12:23 / 28.05.2025
Ҳайвонларни идентификация қилиш жараёнлари тартибга солинади
16:22 / 01.05.2025
Ерости сувларидан ҳисоблагичсиз фойдаланганда солиқ тўлови беш баробар оширилади
16:21 / 30.04.2025
Олий суд таркибига ўзгартириш киритилди
13:00 / 30.04.2025