Европа Украина ва Россияни музокараларга таклиф қилди
Европа комиссияси Россия ва Украина вакилларини газ масаласи билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилиш учун Брюсселдаги уч томонлама музокараларга таклиф қилди. Бу ҳақда твиттердаги ўз саҳифасида Европа комиссияси вице-президенти Марош Шефчович ёзган.
Шефчовичнинг билдиришича, у Украина ва Россияни газ бўйича уч томонлама музокаралар ўтказиш учун Брюсселга таклиф қилган. Унинг қайд этишича, бу «сиёсий даражада» бўлиб ўтади. Шунингдек, Европа комиссияси вице-президентининг қўшимча қилишича, музокараларни келгуси йил январь ойида ўтказиш режалаштирилмоқда.
Шефчовичнинг қайд этишича, учрашувда тижорат компаниялари иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Беларусь президенти Александр Лукашенко ва Россия етакчиси Владимир Путин газ нархи ҳақида тортишиб қолгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
10:11
Германия Украинада ҳалок бўлган 10 фуқароси ҳақида маълумотга эга
09:31
Европа Байдендан кетишидан олдин Украинага ёрдамни оширишни сўрамоқда
17:24 / 14.11.2024
The Times: Киев бир неча ой ичида оддий атом бомбасини яратиши мумкин
16:08 / 14.11.2024