Light | 18:30 / 16.12.2018
61446
3 дақиқада ўқилади

Сувни такроран қайнатиш чиндан ҳам зарарлими? Ёш кимёгарнинг фикри

Яқин-яқингача сувни бир мартадан ортиқ қайнатиш зарарли саналган. Такрорий қайнатиш соғлиқ учун хавфли моддалар концентрациясини оширади, деб ҳисобланган. Бироқ вақт бир жойда турмайди, кимёгарларнинг билим доираси ҳам кенгайиб, такомиллашиб бормоқда. Сувни бир мартадан ортиқ қайнатиш хавфли экани борасидаги фикр тез орада навбатдаги нотўғри маълумот бўлиб чиқиш эҳтимоли бор.

Инстаграмда шахсий блогини юритувчи Қозонлик кимёгар қизнинг фикрига кўра, такрорий қайнатишнинг хавфи борасидаги “афсона” рад этишни талаб қилади.

1-фикр

Сув таъмини ўзгартиради. Қайнатишдан аввал сувни фильтрдан ўтказадиганлар фарқни сезишлари амримаҳол.

2-фикр

Кальций тузларининг хавфи. Кимёгар қиз карбонат кальций тузи, яъни қасмоқ (кўп қайнатилган идиш деворига ўтирган сополсимон қатлам)ни ичиш ёқимсизлиги борасида баҳслашмайди. Бироқ агар сув эҳтиёткорлик билан қуйилса ва чўкиндилар қўзғатиб юборилмаса, ҳаммаси яхши бўлишини таъкидлайди. Бу моддаларда кальцийнинг бошқа тузларида бўлгани каби хавф йўқ.

3-фикр

Хлор органиканинг ҳосил бўлиши – афсона. Ахир хлорорганик моддалар ва хлор қайнаш вақтида қисман йўқолади.

4-фикр

Бир неча марта қайнатилган сувда хавфли моддалар сони ортади. Бу тўғри, бироқ уларнинг концентрацияси сезиларли эмас. Қайнаш вақтида сув қисман буғланади. Шунинг учун айрим моддалар аввалгига қараганда бироз ортиши ҳайратланарли эмас. Агар суюқликнинг 10 мл буғга айланса, 1-2 литр сув учун бу қўрқинчли эмас.

5-фикр

Такрор қайнатилганида сув “оғир” бўлиб қолади. Кимёгар изотопнинг пайдо бўлиши мумкинлиги айтади, бироқ унинг концентрацияси минимал даражада деб ҳисоблайди. Иккинчи марта қайнатилган сув оғир бўлади, бироқ заҳарли эмас ва одамга зарар келтирмайди.

Заҳарли таъсирни сезиш учун фақат “оғир” сувни бир неча кун давомида ичиш керак бўлади. Организмда унинг қанча миқдори – 25 фоиз ёки ундан ортиқроғи тўпланиши кераклиги маълум эмас.

Ёш кимёгарнинг фикри ана шундай. Сиз бундан қандай хулоса чиқарасиз?

Мавзуга оид