Спорт | 19:25 / 17.12.2018
5597
1 дақиқада ўқилади

Францияда Роналду сурати туширилган гиёҳвандлик моддалари топилди

Франциянинг Марсель шаҳри полицияси наркодилердан ярим килограмм миқдордаги гиёҳвандлик моддасини мусодара қилди.

У бешта пакетга ўралган бўлиб, ҳар бирига «Ювентус» ҳужумчиси Роналду сурати ёпиштирилган эди. 

Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи идора ходимлари умумий ҳисобда 517 грамм марихуана ва 50 грамм кокаинни мусодара қилишди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид