Жаҳон | 13:06 / 17.12.2018
24026
1 дақиқада ўқилади

ТИВ: Япониядаги портлашда жароҳатланган Ўзбекистон фуқаролари тўғрисида маълумот келиб тушмади

Фото: Kyodo

2018 йилнинг 16 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 20:30да Япониянинг Саппоро шаҳридаги (Хоккайдо префектураси) кафелар ва кўчмас мулк агентликлари жойлашган тижорат биносида портлаш юз бергани ҳақида Япония ОАВ хабар тарқатди.

ТИВ хабарига кўра, 17 декабрь тонги ҳолатига кўра 42 кишининг турли даражадаги жароҳатлар олгани ҳақида айтилмоқда. 

Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси консуллик бўлими Хоккайдо префектурасида яшовчи ватандошлар билан боғланган. Жароҳатланган Ўзбекистон фуқаролари тўғрисида маълумот келиб тушмади, дейилади хабарда.

ОАВ хабарига кўра, жароҳат олганлар тезда касалхонага олиб кетилган, маҳаллий полиция хабарида айтилишича, уларнинг аҳволи қониқарли даражада.

Шошилинч чақирув бўйича етиб келган ўт ўчирувчилар ёнғинни тезлик билан бартараф этишди, аммо паб биноси бутунлай ёниб кетди ҳамда қулаб тушди. Қўшни дўконлар ва кафе деразаларига зарар етган. Портлаш сабаби ҳақида ҳозирча аниқ хабарлар йўқ.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид