Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Тошкент-Жанубий» вокзалида тезкор тадбир ўтказилди, Сурхондарёдан келган фуқаро гиёҳванд модда билан ушланди
Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида 15 декабрь куни ички ишлар органлари ходимлари томонидан “Тошкент-Жанубий” вокзалида тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, Сурхондарё вилоятидан Тошкент шаҳрига “Термиз-Тошкент” йўловчи поездида кириб келган фуқаро Ш.Ш.нинг ёнидан 8 дона полиэтилен пакетга қадоқланган ҳолда 117.87 гр. “опий” ва 33.81 гр. “гашиш” гиёҳвандлик воситалари топилиб, далилий ашё сифатида олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.