Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 09:23 / 18.12.2018
32804
1 дақиқада ўқилади
ИИББ ҳайдовчига қўпол муносабатда бўлган ЙПХ инспекторига нисбатан хизмат текшируви ўтказади
Фото: KUN.UZ
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳайдовчига қўпол муносабатда бўлган Йўл-патруль хизмати инспекторига нисбатан хизмат текшируви тайинлади.
«Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси шу йилнинг 26 июнь куни Яшнобод тумани Бешариқ кўчасида рўй берган ҳолат - Йўл-патруль хизмати инспекторининг ҳайдовчига қўпол муносабатда бўлгани юзасидан хизмат текшируви тайинлади», - дея хабар беришган бошқармадан.
Таъкидланишича, ҳодиса видеога олинган ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган. Бошқа ҳеч қандай тафсилотлар келтирилмаган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш