Light | 17:20 / 18.12.2018
16218
2 дақиқада ўқилади

Орзуингиздаги ишга вақт топиш ва муваффақиятга қандай эришиш мумкин?

Кўпчилик бир куни тонгда уйғониб, муваффақиятли кишига айланишни орзу қилади. Бироқ бу ўз-ўзидан содир бўлмайди. Бирор нарсага эришиш учун вақт сарфлаш керак.

Фото: Лайфхакер

Бир суткада ҳаммада бир хил вақт бўлса-да, айрим кишилар орзуларини амалга оширади, бошқалар эса – йўқ. Бу кўпинча бўш вақтимизни қандай ўтказишимиз билан боғлиқ. Одатда, уйга келгач, вақтни беҳуда сарфлаймиз. Буни ўзгартириш вақти келди.

Бўш вақтингиз сиз ўйлагандан кўпроқ

Муваффақиятга эришиш ва орзуингизни амалга ошириш учун зарур бўлган вақт етарли. Агар бефойда ишлар учун кетказиладиган соат ва дақиқалар қўшиб чиқилса, сизга керакли бўлган вақт тўпланиб қолади.

  • Эрта ухлаш ва эрта уйғониш.
  • Вақтни ижтимоий тармоқларга сарфлаш.
  • Қувват берувчи маҳсулотлар билан овқатланиш.
  • Телевизор кўрмаслик.
  • Вақтни олдиндан режалаштириб, телефон қўнғироқларига беҳуда сарфламасликни синаб кўринг.

Ишдаги бефойда суҳбатлар учун қанча вақт беҳуда сарф бўлаётганини ҳисоблашга ҳаракат қилинг.

Бундай суҳбатлар қурмасликка ҳаракат қилинг. Сизни чалғитишларига йўл қўйманг. Кўпроқ нарсага улгураётганингизни сезасиз.

Бўш вақтни ўзингизга қайтариш

Ўз вақтингизни сарфлашингиз фақат ўзингизга боғлиқ. Шунинг учун уни одамларга кўмак берадиган ва бирор из қолдиришда ёрдам берадиган машғулотларга сарфланг.

Орзуларингизга алоқаси бўлмаган, хурсандчилик бермайдиган ишларга ҳар куни қанча вақт сарфлашингизни ҳисоблаб кўринг.

Бу машқнинг моҳияти ижтимоий тармоқлар, телевизор ва бефойда суҳбатларга ажратилаётган вақтни аниқлашдан иборат. Бундай усул орқали ўзингиз учун ҳақиқатан ҳам муҳим бўлган вазифалар учун вақт топишга муваффақ бўласиз.

Мавзуга оид