Ўзбекистон | 17:20 / 19.12.2018
69531
2 дақиқада ўқилади

Дилшод Акромовнинг ўлими билан боғлиқ тергов ишлари давом этмоқда – Бош прокуратура

Фото: Халқаро пресс-клуб

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги бош бошқарма бошлиғи подполковник Дилшод Акромовнинг қотиллиги юзасидан тергов ишлари давом этмоқда. Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев ХПКда ташкил этилган янги форматдаги тадбирда Kun.uz мухбири саволига шундай жавоб берди. 

«Тергов олиб боришнинг ўз меъёрлари бор. Мен тергов жараёни қайси босқичда эканига доир маълумотга эга эмасман, бироқ тергов ишлари бораётганидан хабарим бор. Ўйлайманки, иш судга оширилганида, бу ҳақда барча тўлиқ маълумот тақдим этилади», - деди Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев.

Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев
Фото: Халқаро пресс-клуб

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 4 август куни ИИВ биносининг Д.Акромов хонасида унинг жасади аниқланган эди. Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар прокуратураси ЎзР Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноий иш қўзғатганди. Айни вақтда қасддан қотилликни содир этганликда гумон қилинаётган шахс қўлга олинган. 

Мавзуга оид