Лондон қатъий Brexit ҳолатига ҳарбийлар тайёргарлигини оширадиган бўлди

Фото: Getty Images
Лондон Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан келишувсиз чиқиши ҳолатига 3,5 мингдан кўпроқ ҳарбийни юқори тайёргарлик ҳолатига келтиради. Бу ҳақда Буюк Британия мудофаа вазири Гэвин Уильямсон маълум қилди.
Аввалроқ Британия бош вазирининг вакили журналистларга ҳукумат келишувсиз Brexit’га тайёргарлик кўришни фаоллаштирганини маълум қилган. Бунда парламент томонидан ҳужжатнинг кўриб чиқилиши жараёни тезлиги хавотир туғдирмоқда. Дастлаб ҳужжат бўйича овоз бериш 11 декабрга белгиланган эди. Бироқ бош вазир Тереза Мэй 3 кун давом этган мунозаралардан кейин келишувни жорий ҳолатда депутатларнинг кўпчилиги қўллаб-қувватламаслигини тан олган ва овоз беришни январь ўртасига кўчирган.
“Ҳозирча бизга вазирликлардан кўмак кўрсатиш мурожаати келиб тушди. Бироқ биз кутилмаган ҳолатларга режалар тайёрламоқдамиз ва исталган идорага исталган вазиятда кўмак кўрсатиш мақсадида ҳам мунтазам кучлар, ҳам захирачилар таркибидан 3,5 минг ҳарбийни юқори тайёргарлик ҳолатига келтирамиз”, деб айтган Уильямсон “унинг вазирлиги қатъий Brexit’га тайёр-тайёрмаслиги” борасидаги саволга жавобан.
Буюк Британия Европа Иттифоқини 2019 йил 29 мартда тарк этиши керак.
Мавзуга оид

19:56 / 07.05.2025
Британияда 400 йил ичида илк бор ёввойи қундуз аниқланди

23:51 / 06.05.2025
Британиялик аёл дам олиш куни ишдан бўшатилгани учун 25 минг фунт ундириб олди

12:10 / 05.05.2025
Британия агентлиги Ўзбекистонда йирик инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди

21:55 / 02.05.2025